Ёшлар тарбиясидаги устувор йўналишлар кўриб чиқилди

141

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида «Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунга ҳурмат асосида тарбиялашнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Бекатова ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати О.Ниязовалар иштирок этиб, ёш авлодни маънавий баркамол, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан эканини таъкидлади.

Учрашувда таъкидланганидек, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш, уларнинг онгида юксак маънавиятнинг барқарор ривожланиши жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим шартидир.

Бугунги кунда зарарли ахборот оқимлари, турли ташқи таъсирлар ва хавф-хатарлар кучайган шароитда ёшларнинг эркин фикрлаши, тўғри қарор қабул қила олиши, ҳаётий позициясини тўғри шакллантиришга кўмаклашиш долзарб вазифадир. Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга мувофиқ тарбиялаш, уларнинг онгида юксак маънавиятнинг барқарор ривожланиши жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим шартидир.

Тадбир давомида ёшлар ўртасида маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларга тўғри ахборот етказиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш масалалари бўйича таклиф ва ташаббуслар тингланди.

Учрашув якунида ёшлар ўртасида бундай тарғибот ишлари изчил давом эттирилиши, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги