«Президент олимпиадаси»да илк медаль қўлга киритилди
62

Кеча Тошкент шаҳрида «Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларининг биринчи кунидан ўрин олган беллашувлар ўз якунига етди.
Бадиий гимнастика, эркин кураш ва оғир атлетика бўйича ўтказилган мусобақалар якунида, ғолиблар аниқланган бўлса, бокс ва сув спорти бўйича беллашувларда саралаш босқичлари ўтказилди.
Қизиқарли ўтган мусобақаларда республикамиз ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, оғир атлетика бўйича ўтказилган мусобақада 49 кг вазнда қорақалпоғистонлик Шаҳзода Нуриллаева кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ўз навбатида, спортчимизни ва унинг мураббийи Ўмирбой Мавленовни қўлга киритган катта ютуғи билан табриклаймиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси