Махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Шуманай туманидаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиши – ботулизм касаллигининг, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш йўналишида махсус-тактик ўқув-машғулоти ташкил этилди.
Унда тегишли мутахассислар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг энг оғир тури ҳисобланган ботулизм касаллиги аниқланган жойда ушбу касаллик тарқалиши билан боғлиқ бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, зарур санитария тадбирларини ташкил этиш бўйича тегишли идораларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалиётда кўрсатиб берилди.
Ўқув-машғулотини ўтказишдан асосий мақсад – аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиши билан боғлиқ келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишдир.

Шунингдек, бундай хавфли ҳолатларнинг олдини олишда ҳар бир фуқаронинг огоҳлиги ва масъулияти муҳим. Озиқ-овқат маҳсулотларини танлашда эҳтиёт бўлиш, санитария қоидаларига риоя қилиш ва таҳликали вазиятларда махсус мутахассисларга мурожаат қилиш – ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асрашнинг энг тўғри йўлидир.
Маълумот учун, фотосуратлардаги манзаралар ўқув машғулоти доирасида саҳналаштирилган бўлиб, ундаги шахслар ҳақиқий беморлар эмас.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги