Қорақалпоғистонда «Invintro» лабораторияси иш бошлади

61

Тахиатош туманида Қорақалпоғистон Республикасида биринчи бўлиб мевали кўчатларнинг янги навларини танлаш ва етиштиришга ихтисослашган «Invintro» лабораторияси ўз ишини бошлади.

Лабораториянинг асосий мақсади – вируслар, бактериялар ва бошқа касалликлардан холи, юқори ҳосилли ва маҳаллий иқлим шароитларига мос мева кўчат навларини яратиш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка етказишдир. Илмий асосда олиб бориладиган селекция ва клонал кўчат етиштириш технологиялари ёрдамида аҳоли ва деҳқонларга сифатли, соғлом кўчатлар тайёрлаш таъминланади.

«Invintro» лабораторияси маҳаллий боғдорчиликни ривожлантириш, мева ҳосилини кўпайтириш ва аграр соҳа барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Лаборатория орқали олинган кўчатлар бошқа туманлардаги фермерларга, томорқа эгалари ва маҳаллий деҳқон хўжаликларига етказиб берилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги