Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

62

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида Стратегик мулоқот учрашуви баённомаси ва кенг кўламли ҳамкорлик дастури имзоланди. Бу ҳақда мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Таъкидланишича, кенг қамровли музокара жадал ривожланаётган икки томонлама кун тартибини тўлиқ қамраб олган: сиёсий, иқтисодий шериклик, жумладан транспорт ва инфратузилма алоқалари, маданий алмашинув, халқларимиз ўртасидаги дўстлик риштасигача.

Шунингдек, томонлар ҳар қандай шароитда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чораларни ҳам муҳокама қилган.

– Минтақа ва глобал миқёсда тинчлик, барқарорлик ва умумий тараққиётни таъминлашга содиқликни яна бир бор тасдиқлаб, асосий халқаро муаммоларга алоҳида эътибор қаратдик, – деб ёзган Саидов.

– Бугунги учрашув якуни бўйича Стратегик мулоқот учрашуви баённомаси ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирликлари ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик дастури – биргаликдаги келгуси саъй-ҳаракатимизга йўналиш берадиган ва рағбатлантирадиган муҳим ҳужжатларни имзоладик.

Г.Сатторова, ЎзА