«Ёшларни тинглаймиз» – фикрлар, янги ташаббуслар

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тегишли соҳа ва ташкилот раҳбарлари иштирокида онлайн шаклда очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда Нукус шаҳридаги Ёшлар марказидаги студиядан республикамиз ёшлари ҳам иштирок этди.
Учрашувда ёшлар тарбиясига ижтимоий тармоқларнинг таъсири, ижобий контентни кўпайтириш ва блогерлик маданиятини шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида 30 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар эшитилди. Уларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилиб, ижтимоий тармоқлар орқали келган таклифлар ҳам тегишли мутасаддиларга бириктирилди.
Бундай учрашувлар – ёшларнинг фикри қадрланиши, уларнинг ижодий ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида катта имконият яратмоқда.

Тадбир давомида ёшлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги