Яширин экономикага қарши биргаликда курашишимиз лозим

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида Адлия вазирлиги ходимлари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.
Унда контрафакт маҳсулотларни аниқлаш, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Контрафакт товарларнинг аҳоли ва иқтисодиётга зарарли таъсири тушунтирилиб, бундай маҳсулотларни олиб киришга қарши биргаликда курашиш таклиф қилинди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, унинг салбий оқибатлари, яъни ҳуқуқ устуворлигига путур етказиши, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, иқтисодиёт ривожига тўсқинлик қилиши ва давлат бюджетига зарар етказиши қайд этилди.
Коррупцияга оид жиноятларга талон-торож қилиш, фирибгарлик, пора олиш, бериш, мансаб ваколатидан фойдаланиш, жиноий даромадларни легаллаштириш каби Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларида жиноий жавобгарлик кўрсатилган ҳолатлар киради.
Иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги