Хўжайли келажакда ёшлар ва ривожланишлар шаҳрига айланади

Хўжайли нафақат республикамизда, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш, савдо, тадбиркорлик ва қадимий тарихий жойлари билан машҳур туман. Яқинда Ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун яна бир муҳим қарор қабул қилиниб, ушбу қарор асосида туманда «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази»ни қуриш белгиланган эди. Биз туманнинг ривожланиш йўли, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, туризм салоҳияти ва янги лойиҳа асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Хўжайли тумани ҳокими Ермашев Женгис Маратович билан суҳбатлашган эдик.
– Женгис Маратович, суҳбатимизни туманнинг ҳозирги вақтдаги асосий ютуқлари ва ривожланиш йўллари ҳақида бошласак. Сўнгги вақтларда туманда қайси соҳаларда катта ўзгаришлар бўлмоқда?
– Дарҳақиқат, тарихи бир неча минг йиллар билан боғлиқ бўлган Хўжайли бугунги даврда ҳам замон билан тенг қадам ташлаб, ёрқин келажак сари ривожланиб бораётган туман ҳисобланади.
Муҳтарам Юртбошимизнинг Қарор ва Фармонлари асосида республикамизнинг барча жойлари қатори бизнинг туманимизда ҳам кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, туман аҳолисининг фаровон турмуш кечириши учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Туманда шу 2025 йилнинг 10 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни соҳалар кесимида сўнгги 5 йил билан солиштирганда:
Бюджет тушуми 2020 йилда 53,4 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилга келиб 65,5 млрд. сўмга етказилди (+12,1 млрд. сўм).
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2020 йилда 367,2 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 10 ойи давомида 563,6 млрд. сўмга етказилди (+196,4,6 млрд. сўм, ўсиш 153,5%).
Инвестиция соҳасида 2020 йилда 124,8 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи давомида 204,2 млрд. сўмга етказилди (+79,4 млрд. сўм, ўсиш 163,2%).
Экспорт кўрсаткичи 2020 йили 2,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, бу йилга келиб бу кўрсаткич 5,1 млн. АҚШ долларга етказилди
(+2,5 млн. АҚШ доллари).
Хизмат кўрсатиш соҳаси 2020 йилда 288,8 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи давомида бу кўрсаткич 686,8 млрд. сўмга етказилди (+398 млрд. сўм, ўсиш 237,8%).
Қурилиш соҳасида 2020 йилда 147,7 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи давомида 265,1 млрд. сўмга етказилди (+117,4 млрд. сўм, ўсиш 179,5%).
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 2020 йили 487,2 млрд. сўмлик маҳсулот етиштирилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 10 ойи давомида
653,1 млрд. сўмга етказилди (+165,9 млрд. сўм, ўсиш 134,1%).
Бу кўрсаткичларни мисол сифатида айтадиган бўлсак, маҳаллий саноатни ривожлантириш мақсадида Наврўз МФЙда андижонлик тадбиркор билан ҳамкорликда лойиҳа суммаси 8,3 млрд. сўм бўлган пойабзал ишлаб чиқарувчи «Дўстлар шоэс Хўжайли» МЧЖ ишга туширилиб 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳозирги кунда ички бозорни таъминлаб келмоқда.
Шунингдек, Қозоғистон Республикасидан олиб келинадиган буғдойни қайта ишлаб, ун маҳсулотини чиқаришга ихтисослаштирилган Саричунгил ҚФЙда лойиҳа суммаси 14,2 млрд. сўм бўлган «Хўжайли ун маҳсулотлари» МЧЖ ва Кун нури МЧЖда лойиҳа суммаси 8,1 млрд. сўм бўлган.
«United Kapital» АЖнинг ишга туширилиши натижасида жами 80 та янги иш ўрни яратилди ва корхоналар томонидан тайёрланган ун маҳсулоти ички бозорни тўлиқ таъминлаш билан бирга бугунги кунда Афғонистон Республикасига экспорт қилинмоқда.
Бу албатта, Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига бўлган алоҳида эътиборининг натижаси бўлиб, бундай ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз!
– Йўл, сув, электр энергияси ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ масалалар қандай ҳал этилмоқда? Қурилиш ва ободонлаштириш ишларига ҳам тўхталиб ўтсангиз.
– Фуқароларнинг кундалик турмуш шароити билан боғлиқ бўлган йўл, сув, электр энергияси ва табиий газ масалалари ҳам белгиланган режалар асосида қаноатлантириб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида туманнинг 15,7 км ички йўлларини таъмирлаш ва қум-шағал аралашмасини (ЩПС) ётқизиш ишларига жами 4 млрд. сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда бу ишлар тўлиқ амалга оширилди.
Президентимизнинг 2024 йил 24 декабрдаги «2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 6 млрд. сўм маблағ ҳисобидан «Нукус-Хўжайли» автомобиль йўлининг 6-11-км оралиғига асфальт қопламаси ётқизиш ва йўлни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.
Электр энергия тармоғини яхшилаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича туманда жами 750,0 млн. сўмлик, жумладан, 250 дона электр таянч устунларини алмаштириш, 131,2 км ҳаво электр узатиш линияларини ва 55 дона трансформаторда йирик таъмирлаш, 89 дона трансформаторда ва 243,5 км ҳаво электр узатиш линияларида кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, Юртбошимизнинг 2025 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонликка» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида 5,1 млрд. сўм маблағ ҳисобидан Кун нури, Шағалакўл, Саманкўл, Қумжиққин, Саричунгил ва Амударё маҳалла ҳудудларида 1 010 дона темир-бетон устунлари, 25,9 км СИП кабель ва 7 дона трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилди, натижада 7 мингдан ортиқ хонадонларда электр энергияси сифати яхшиланди.
Бугунги кунда туманда жами 25 281 истеъмолчи бўлиб, шундан, 97 фоизи (24 513 та хонадон) табиий газ билан, 3 фоизи (768 та хонадон) суюлтирилган газ билан таъминланган.
Шунингдек, Парвоз, Наврўз, Маданият, Нурли йўл, Қирқинчи маҳаллаларида 1 335 та хўжаликни иккита бошқарув тизимига ўтказиш ишлари режалаштирилган бўлиб, шундан бугунги кунда 1 801 та хўжаликда регулятор ўрнатиш ишлари амалга оширилди. (режа +135 фоиз)
Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги «2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида туманда жами 72,1 млрд. сўмлик 7 та объектда қурилиш ишлари олиб бориш белгиланди. Бугунги кунда ижтимоий объектларни қуриш, автомобиль йўлларига қора қопламали асфальт ётқизиш ва ариқ-зовурларни бетонлаш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 30 мартдаги Қорақалпоғистонга бўлган ташрифи давомида берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Янги ариқ ҚФЙда 4,6 млрд сўмлик 150 ўринга мўлжалланган янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги «Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фуқароларнинг фаоллиги билан жорий йилнинг I ва II мавсумида жами 17 та лойиҳага 23,3 млрд. сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 30 мартдаги Қорақалпоғистонга бўлган ташрифи давомида берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Янги ариқ ОФЙда 4,6 млрд сўмлик 150 ўринга мўлжалланган янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги «Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фуқароларнинг фаоллиги билан жорий йилнинг I ва II мавсумида жами 17 та лойиҳага 23,3 млрд. сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Президентимизнинг 2025 йил 21 апрелдаги «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги фармони асосида туманда жами 4 та кўп квартирали, 206 хонадонга мўлжалланган уй-жой қуриш режа қилиб олиниб, улар Абат МФЙда 121 хонадонга мўлжалланган 7 қаватли 1 ва 45 хонадон учун мўлжалланган 5 қаватли 1, Маданият МФЙда 40 хонадонга мўлжалланган 5 қаватдан иборат 2 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.
– Туманда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қандай шароитлар яратилган? Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар учун иш ўринларини яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қилинаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтсангиз.
– Бугунги кунда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 31 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида тадбиркорларнинг даромад ва айланма солиқларидан 50 фоизлик имтиёзлар берилган бўлиб, янги давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорларга ўтган ой учун белгиланган солиқдан бир ойлик имтиёз берилган. Бу имтиёзлардан туманимиз тадбиркорлари самарали фойдаланмоқда.
Шунингдек, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президентимиз раҳбарлигида 2025 йил 14 февралда ёшлар билан суҳбат шаклида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёш тадбиркорлар учун янги даврни бошлаб берувчи 3 та муҳим қарор қабул қилинди:
«Ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида, «Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси» ташкил этилиши белгиланиб, тадбиркорлигини бошлаётган ва миллий ёки халқаро C1 даражадаги чет тили сертификатига эга ёшларга чекка ҳудудларда чет тили қайта тайёрлаш курсларини (репетитор) ташкил этиш учун ссуда кўринишида маблағ ажратилиши белгиланган. Ушбу қарор асосида бугунги кунда Хўжайли туманидан 11 ёшга жами 1,5 млрд. сўмлик кредит ва 1 ёшимизга 130 млн. сўм ссуда маблағларини ажратиш учун аризалари тайёрланиб, тегишли ҳужжатлар фондга юборилди.
«Олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида, олий ўқув юртлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида туманимизга Миллий банк бириктирилган бўлиб, ушбу банк томонидан тумандаги 18 ёшга 545 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
«Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида «Алоқа» банк «Ёшлар таянч банки» деб эълон қилиниб, туманда ўзини банд этиб тадбиркорликни йўлга қўяётган 85 ёшга жами 5,6 млрд. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.
– Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Бухоро вилояти ҳомийлигига бириктирилганидан буён қандай чора-тадбирлар олиб борилди? Вилоят томонидан туман аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш бўйича нималар қилинди?
– Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга алоҳида эътибори ва ғамхўрлигининг бир далили сифатида қабул қилинган қарорига мувофиқ, Бухоро вилояти Хўжайли туманига бириктирилди. Ушбу қарор бўйича туманимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
– Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 635 та оиланинг уй-жойи шифер билан ёпилган бўлса, 27 та уй-жой янгидан қуриб берилди.
Бухоро вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан туманимиздаги Марказий стадионга жами 5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, стадионда катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада, 2 мингдан зиёд томошабин сиғимига эга бўлган замонавий қиёфадаги стадион барпо этилиб, жорий йилнинг 1 ноябрь куни фойдаланишга топширилди.
Шу кунларда эса, туманимизда аҳоли саломатлигини сақлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 3-30 ноябрь кунлари «Тиббий кўрикдан ўтинг ва ўзингизга соғлом турмуш тарзини совға қилинг» мавзусида саломатлик ойлиги ўтказилмоқда ва бу лойиҳада Бухоро вилояти тиббиёт бирлашмасининг тажрибали шифокорлари иштирок этиб, туман аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Бу жараёнда фуқаролар скрининг текширувидан ўтказилиб, касалликларни эрта аниқлаш ва уларни даволаш, бепул операциялар қилинмоқда.
– Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қандай чора-тадбирлар олиб борилмоқда?
– Туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ҳар бир оиланинг аҳволи, уларнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва ёрдамга бўлган талаби ўрганилиб, натижада туман ҳудудидан 8 292 нафар фуқарога амалий ёрдамлар кўрсатилиши белгиланди. Жорий йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳолининг 12 тоифадаги қатламига 94 турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилди.
Жумладан, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 168 фуқарога жами 168,3 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.
– Президентимиз томонидан яқинда Қорақалпоғистон учун яна бир муҳим қарор қабул қилиниб, ушбу қарор асосида Хўжайли туманида «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази»ни барпо этиш белгиланди. Қурилиш ишларининг бориши қандай ва бу ерда қандай имкониятлар яратилади. Шунингдек, бундай йирик лойиҳа нима учун айнан Хўжайли туманида қурилиши белгиланган?
– Президентимизнинг 2025 йил 3 ноябрда «Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу муҳим қарори асосида туманимиздаги Саманкўл ҚФЙ ҳудудининг 152 гектар ер майдонида ташкил этилаётган «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази»да қурилиш ишларини олиб бориш учун Хитой Халқ Республикасининг «Everprosper Investment & Cunsulting Cо. Ltd» компанияси танлаб олиниб, марказ қурилиши учун 2026-2030 йилларда Инвестор томонидан 400 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши белгиланди. Шунингдек, қарор асосида марказ инфратузилмаси учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан 10 йил муддатга 1 триллион сўм миқдорида бюджет ссудаси ажратилмоқда ва бугунги кунда қурилиш ишлари бошланиш арафасида.
Ушбу марказни ишга тушириш натижасида 5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилиб, ёшларимизнинг бандлиги таминланади.
Қарорга мувофиқ давлат органи сифатида ташкил этилаётган «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази офиси» биноси барпо этилди. Шунингдек, ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган цемент-бетон заводлари ишга туширилди.
Ушбу улкан лойиҳа асосида ҳудудда IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари инвестор томонидан давлат органларига беғараз ўтказиб берилади.
Шунингдек, ушбу Марказ: – таълим ва малака ошириш соҳасида замонавий касбларни қисқа муддатли ўқув курслари орқали эгаллаш ва меҳнат бозори талабларига мос кўникмаларни шакллантириш;
– тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида ёш тадбиркорлар учун грантлар ва субсидиялар тўғрисида маълумот ва амалий ёрдам кўрсатиш, бизнес-режа тузиш, лойиҳани бошлаш ва ривожлантириш бўйича маслаҳатлар бериш;
– ижтимоий фаоллик ва волонтёрлик соҳасида ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш учун волонтёрлик дастурлари, турли ижтимоий лойиҳалар ва тадбирларда иштирок этиш имкониятига эга бўлиш, ёшлар ташаббусларини амалга ошириш учун лойиҳалар танлови ва форумлар ташкил этиш;
– бандлик ва иш билан таъминлаш соҳасида ёшлар учун вакансиялар ва амалиёт ўринлари ҳақида маълумот бериш, ишга жойлашишга кўмаклашиш, иш берувчилар билан учрашувлар ва ярмаркалар ташкил этиш;
– психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида ёшлар учун бепул психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича курслар ташкил этиш;
– ахборот ва коммуникация соҳасида ёшлар учун долзарб бўлган мавзуларнинг ахборот майдончасини яратиш, интернет ва компьютерлардан бепул фойдаланиш, ёшлар ўртасида иқтисодий саводхонликни ошириш имкониятлари яратилади.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Хўжайли Буюк ипак йўлининг дарвозасида жойлашган ҳудуд. Бу ҳудуддан қадимда савдо карвонлари ўтган. Ҳозирги вақтда ҳам ушбу дарбанд йўлда ўзининг ривожланиш йўли ва йўналишига эга бўлган Хўжалида ушбу улкан лойиҳани амалга ошириш белгилаб олинган. Бу республикада барча жойлар ўрганилиб, маъқул деб қабул қилингандан сўнг бошланаётган лойиҳа ҳисобланади. Ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан Хўжайли келажакда ёшлар ва тараққиёт шаҳрига айланиши кутилмоқда.
– Мана икки йилдирки, халқаро ташкилотлар томонидан тумандаги тарихий масканларни ободонлаштириш ва қайта тиклаш бўйича анжуманлар ўтказиб келинмоқда. Ушбу халқаро анжуманлар натижасида туманда сайёҳлар учун янги «ташриф қоғози» шакллантирилиши мумкинми?
– Албатта. Хўжайли туманида жойлашган очиқ осмон остидаги икки минг беш юз йиллик тарихга эга Миздақхон мажмуасидаги тарихи миль. авв. III асрдан бошланган Говур қалъа, ХИИ-XIII асрларда қурилган «Мазлумхон сулув,» «Erejep Xalifa,» «Shomun Nabiy,» «Жўmart qassob,» «Қирқ чўпон» ёдгорликлари дунё олимлари ва сайёҳларининг эътиборини тортмоқда.
Ушбу тарихий масканларга сайёҳлар оқимини ошириш учун бир қатор кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2024 йил 17-18 май кунлари туманда «Миздакхон муқаддас ва сирли маскан» мавзусида халқаро фестиваль ўтказилди. Тадбир Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Фестиваль доирасида «Маданий хабардорликни ошириш ва экологик барқарор туризмни ривожлантириш» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда АҚШ, Жанубий Корея, Ирландия, Туркия ва бошқа давлатлардан экспертлар, олимлар иштирок этди.
Мазкур фестиваль ва конференция 2025 йил 23-24 май кунлари оралиғида ҳам ташкил этилиб, бу йилги конференцияда Туркия, Ҳиндистон, АҚШ, Филиппин давлатларидан тарихчи олимлар иштирок этди. Фестивалга йилдан-йилга иштирокчи давлатлар сонининг ортиб бориши бу бизнинг тарихимиз бойлиги ва хорижлик олимлар қизиқишининг ортишидан бир далолат десак бўлади.
Бу ердаги тарихий мақбараларни қайта тиклаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мисол учун, 2024 йилда Америка Қўшма Штатлари элчихонаси Миздақхон мажмуасидаги XII асрга оид «Ережеп Халифа» мақбарасини қайта тиклаш учун 80 минг доллар ажратди.
Бу ишларнинг натижаларини, албатта, тарихий масканларга келаётган сайёҳлар оқимининг кўпайишида кўришимиз мумкин, чунки кейинги 2 йилда бу ерга келувчи сайёҳлар сони икки-уч баробар ошиб, йилига 80 минг нафаргача чет эллик сайёҳлар саёҳат қилади.
Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 14 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикасининг эски, тоғ ва дарё бўйи ҳудудларида янги туристик маршрутлар манзилли дастур асосида йўлга қўйилиши белгиланган. Манзилли дастур билан Хўжайли тумани ҳудудидаги «Миздакхон» археология-архитектура мажмуасида туристик мажмуаларни зарур инфратузилмалар билан таъминлаш учун 7,6 млрд. сўм маблағ ажратилади.
Албатта, Юртбошимизнинг алоҳида эътибори остида олиб борилаётган бу тадбирлар натижасида республикамизда шу жумладан Хўжайли туманида катта лойиҳалар амалга оширилиб, туманимиз Янги Ўзбекистоннинг ривожланган катта бир ҳудудга айланиши кутилмоқда. Бу ёруғ келажагимиз учун улкан янгиликлар ва юксалишлар манбаи бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат, ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.
Суҳбатлашган Гулнора Турдишова,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шархловчиси