Жазони ижро этиш жойларининг ҳолати ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД (Жазони ижро этиш департаменти) Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонасида бўлиб, тергов ҳибсхонасида қонунчиликка риоя қилиниш аҳволи билан танишилди.
Ўрганишда, қамоққа олинган шахслар ва хўжалик ишларига қолдирилган маҳкумлар билан бирма-бир суҳбатлашилиб, 12 нафар маҳкумларнинг мурожаатлари тингланди, 5 нафар шахснинг мурожаатлари жойида ҳал қилинди шунингдек, уларга яратилган ҳар бир шароит – бу давлатимизнинг ҳуқуқий қудрати, инсонпарварлик ва адолат тамойилларига таянишининг ёрқин ифодаси эканлиги таъкидланди.
Муассасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилиб, уларнинг ҳуқуқий, тиббий, моддий ва маиший таъминоти, қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя қилиниши аҳволи ўрганилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги