Ижодкор ўқитувчилар Олимпиадаси: Қорақалпоғистон босқичи ғолиблари аниқланди

80

Нукус шаҳридаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган «Ижодкор ўқитувчилар V олимпиадаси»нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Унда мазкур олимпиаданинг Нукус шаҳри ва туман босқичларида ғолиб бўлган мактабларнинг жамоалари белгиланган шартлар асосида ўзаро беллашди.

Қизиқарли ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни Қўнғирот туманидаги 46-сонли мактабнинг «Илғор педагоглар» жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Кегейли туманидаги 1-сонли мактабнинг «Қорақалпоқ қизлари» ва Тахиатош туманидаги 6-сонли мактабнинг «Маърифат юлдузлари 2025» жамоалари эгаллашга муваффақ бўлди.

Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси