Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни кўздан кечирилди

78

Аввал хабар берилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси аҳоли турмушини ўрганиш, аҳоли учун энг долзарб масала – куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш мақсадида ҳудудларда бўлиб турибди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов Қораўзак туманида бўлиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб, туман прокуратурасида масъуллар иштирокида мавсумга тайёргарлик, озиқ-овқат заҳираларини сифатли яратиш, кузги агротехник тадбирларнинг бажарилиши борасидаги қилинган ишлар танқидий муҳокама қилинди. Йиғилишда куз-қиш мавсумида барча коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, аҳоли, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектларида электр таъминоти, жумладан, авария ҳолатларида кўрилаётган чоралар бўйича мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Сўнгра, “С.Камалов” ОФЙ ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим объектларининг мавсумга шайлиги, иситиш тизимларнинг ҳолати, иситиш қозонларнинг ўрнатилиши, энергия тежамкор ускуналар ва уларнинг ишлаш самарадорлиги, кўмирга мўлжалланган иситиш тизимидаги объектларга кўмир маҳсулотларини тўлиқ етказиб берилганлиги ва сақланилиши аҳволи билан танишилди.

Шунингдек, “Есимозек” ОФЙдаги 30-сонли умумтаълим мактабининг қўшимча биносидаги қўрилиш ишлари билан танишилиб, объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш ва ишларни сифатли якунлаш, иситиш, электр таъминоти тизимларида энергия тежамкор ускуналардан самарали фойдаланиш борасида кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги