4 та каналда реконструкция қилиш ишлари бошланди

72

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги «Сув ресурслари йўқотишларининг олдини олиш ҳамда ирригация тармоқларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қарор асосида 2025-2026 йилларда умумий узунлиги 44,0 километр бўлган 4 та канални бетонлаш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш учун 81 млрд. сўм, шу жумладан, жорий йилга 13 млрд. 885 млн. сўм лимит маблағи ажратилиши белгиланган.

Хусусан, Чимбой туманидаги «Тағжап» канали (13,3 км), Шуманай туманидаги «Ақжап» хўжаликлараро канали (8,0 км), Нукус туманидаги «Сорали» канали (7,0 км) реконструкция қилинади, Тахиатош туманидаги «Эски кенегес» каналида (15,7 км) 2-босқич реконструкция ишлари олиб борилади.

Лойиҳачи ташкилот «UzGIP» МЧЖ Қорақалпоғистон шўъба корохаси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза марказларига топширилган.

Бугунги кунда объектларда техникалар ва қурилиш материаллари жамланиб, каналларни бетонлаштириш ишлари учун тўпроқ қазиш ишлари амалга ошилмоқда.

Каналларда реконструкция қилиш ишларини амалга оширилиши натижасида каналларнинг фойдали иш коэффициентлари яхшиланади, фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқалари экин майдонларинининг сув таъминотларини яхшиланади. Каналларни бетонлаштириш натижасида сувнинг фильтарцияси ҳисобига йўқотишлар камаяди ва мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланишга замин яратилади.

 

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги