Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
63
ХХР ташқи ишлар вазири Ван И жорий йилнинг 19 – 22 ноябрь кунлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга келади. У уч давлат ташқи ишлар вазирлари билан стратегик мулоқотлар ўтказади, шунингдек, мазкур давлатлар раҳбарияти қабулида бўлади.
– Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси Ван И Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг таклифига биноан юқорида тилга олинган мамлакатларга сафар қилади, – деб маълум қилди ХХР ТИВ спикери Мао Нинг.
Таъкидланишича, музокараларда икки томонлама шерикликни мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.
Ў.Алимов, ЎзА