Ватан байроғи – ғурур, умид ва ишонч тимсоли

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан Бўзатов тумани ихтисослаштирилган мактабида «Бир Ватан, бир эл, бир байроқ» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман прокурори Н.Сапаров, туман ҳокими ўринбосари У.Сапаров, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
Унда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамияти кенг тарзда таъкидланди. Хусусан, байроғимизда акс этган рамзлар эзгулик, садоқат, гўзаллик, тинчлик, янгиланиш рамзи эканлиги, юртимиз байроғини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни улуғлаш ва юксакларга кўтариш – ҳар биримиз учун она Ватан олдидаги бурчимиз эканлигига тўхталди. Тадбир якунида туман Маданият бўлими ва ихтисослаштирилган мактаб жамоаси томонидан байрамга бағишлаб тайёрланган концерт дастури иштирокчилар эътиборига ҳавола этилиб, ушбу кечага ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси