Ўсмирлар чемпионлик учун беллашди

57

Нукус шаҳрида спортнинг Регби-7 тури бўйича 13 ёшли болалар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, болалар ўртасида биринчи ўринни Республика спортнинг енгил атлетика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ўқувчилари қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар Беруний ва Шуманай туманларидан келган ўсмирларга насиб этди.

Қизлар ўртасида ўтказилган ўйинларнинг финалида Амударё туманидан келган ўқувчилар Нукус шаҳри 2-сонли спорт мактаби тарбияланувчилари билан учрашиб, унда амударёлик спортчилар ғалабага эришди ва чемпионат ғолибига айланди.

Чемпионатнинг бронза медалини эса, Нукус тумани жамоаси қўлга киритди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси