Ватан байроғига ҳурмат – келажак авлодга ибрат

«Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Нукус гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальонида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган санага бағишланган «Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ольга Ниязова иштирок этиб, давлат байроғининг тарихий аҳамияти, унинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги роли ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек, тадбир давомида фаол иштирок этган ҳарбий хизматчилар ва ёшлар алоҳида эътироф этилиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Албатта, бундай тадбирлар ўз навбатида уларни Ватанга садоқат, давлат рамзларига янада ҳурмат руҳида хизмат қилишга ундайди.

Тадбир давомида ижро этилган мусиқий дастурлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги