ҚДУ жамоаси ҳам «Яшил макон» тадбирларида фаол иштирок этди

39

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда юртимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт кўчатларини экиш, уларни муҳофаза қилиш ва яшил майдонларни кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ва талаба-ёшлари ҳам республикамиз бўйлаб кенг кўламда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида университет жамоаси томонидан шаҳримизнинг Телеорай маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида белгиланган майдонларда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

«Яшил макон» лойиҳасининг асосий мақсади – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқларида яшил майдонларни кенгайтириш орқали аҳоли учун қулай экологик муҳит яратишдир.

Ушбу тадбир инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни мустаҳкамлаш, ёш авлодда экологик маданиятни шакллантириш, табиатга меҳр ва масъулиятни оширишга хизмат қилади.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар факультетларда ҳам ўтказилди.

Шу асосда факультетлар ўзларига бириктирилган жойларга дарахт кўчатларини экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини олиб борди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида далаларни тозалаш, дарахтлар тагини юмшатиш, ерларни ағдариш ва дарахтларга сув қуйиш ишлари олиб борилди.

Университет жамоаси томонидан бундай ташаббусларни мунтазам давом эттириш, табиатни асраш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги