Тўрт қишлоққа сув олиб борувчи канални тозалаш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан олис ҳудудларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича берилган күрсатмалар ижроси юзасидан “МР-1” ва “МР-2” каналларини лойқадан тозалаш ишлари бошлаб юборилди.
Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайбергенов ҳудудда аҳоли ва фермерлар билан учрашиб, туман ҳокимлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан “МР-1” ва “МР-2” каналларини лойқадан тозалаш ишлари бошлаганини, Янбошқалъа, Пахтабод, Кўкча, Қумбосган овулларидаги жами 10 минг 200 гектардан ортиқ майдоннинг сув таъминоти яхшиланишини таъкидлади.

Куз-қиш тадбирлари доирасида каналларни тозалашга 307 млн. сўм пул маблағ ажратилди. Ҳозирги пайтда сув хўжалиги вазирлиги томонидан 4 та ҳамда тумандан 2 та экскаватор жалб этилиб, каналлар лойқадан тозаланмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги