Экспорт салоҳиятига эга корхона фаолияти ўрганилди

Амударё туманида жойлашган «Нукус Дилиша» МЧЖ корхонаси томонидан бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланилмоқда. Унда 31 нафар фуқаро учун янги иш ўринлари очилган.
Корхона учун ун ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича 17,1 млрд. сўмлик хорижий инвестициялар жалб этилган бўлиб, йилига 10 минг тонна ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимининг афзалликлари тушунтирилиши натижасида, бугунги кунда корхона буғдой маҳсулотларини олиб келиб қайта ишлаш ишларини амалга оширмоқда.
Шу кунга қадар қиймати 210 минг АҚШ долларилик 980 тонна буғдой маҳсулотлари «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига расмийлаштирилиб, экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

Божхона бошқармасининг масъул ходимлари лойиҳанинг амалга оширилиш жараёнларини жойига чиққан ҳолда ўрганди. Учрашув давомида мутасаддилар корхона вакиллари билан мулоқот ўтказиб, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишда «Экспорт 3-қадам» дастуридан самарали фойдаланиш таклиф этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги