Аҳоли пунктлари ободонлашиб, яшил макон кенгаймоқда

56

Қўнғирот туманида ҳам «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қўнғирот овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Маҳалла обод – эл обод!» шиори остида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қўнғирот тумани бўлими раиси С.Усенов ва маҳалла раислари иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар аҳолининг ушбу эзгу ташаббусларда фаол иштирок этиши, ҳар бир ҳудудда боғ яратиш, экин майдонларини ўз вақтида парваришлаш ва кўчатларни суғориш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг иштирокчилар томонидан турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги