«Arepo» билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири К.Айтбаев Германиянинг «Arepo» ташкилоти бош консультанти Александра Бусслер билан учрашди.
Учрашув давомида Нукус шаҳрида кўп қаватли турар-жой биносининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича модернизация лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ушбу лойиҳа доирасида амалга ошириладиган техник-иқтисодий чора-тадбирлар, шунингдек, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли музокаралар олиб борди.
Шунингдек, «Arepo» ташкилоти томонидан лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш, хорижий грантлар ва инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш режаси ва кейинги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги