ШҲТ давлатлари 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режасини келишиб олди
41
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар вакиллари кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режасини келишиб олдилар, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.
– Жорий йилнинг 10-12 ноябрь кунлари Россия томони раислигида видеоконференция шаклида тузилмага аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга оширишга оид 2026-2030 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси лойиҳасини келишиш бўйича экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди, -дейилади ШҲТ котибияти баёнотида.
Қайд этилишича, тадбир давомида ваколатли вакиллар 2025 йил 18 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича имзолаш таклиф этилаётган ҳужжатлар рўйхатига киритилган режа матнини келишиб олган.
Г.Сатторова, ЎзА