Бухоролик шифокорлар Хўжайли туманида

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, вилоятлар Оролбўйи ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш мақсадида Қорақалпоғистондаги туманларга бириктирилган.
Шу асосда Бухоро вилояти ҳам ўз тажрибаси асосида Хўжайли туманини янада ривожлантиришга кўмаклашиб келмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида Бухоро вилоятидан малакали мутахассислар жалб этилган.
Бугун Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев бошчилигидаги 30 нафар бухоролик шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.
Ташрифдан асосий мақсад – Хўжайли туманида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда 50 га яқин юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги болалар саломатлигини текшириш, шунингдек, маҳаллий шифокорларгаамалий кўникмалар беришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, ушбу амалий жараёнлар 13-20 ноябрь оралиғида бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги