Ёш велоспортчиларимизнинг Жиззахдаги ютуқлари

Жиззах вилоятида спортнинг Велоспорт-бмх йўналиши бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан кучли велоспортчилар иштирок этди. Ушбу спортчилар орасида республикамиз терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этиб, бир неча медалларни қўлга киритди. Хусусан, яккалик беллашувининг классик тури бўйича Гулбаҳор Хўжаназарова 1-ўринни эгаллаган бўлса, Алина Уразбаева ва Закима Толибаевалар иккинчи, Нургул Ғанибаева учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Жамоавий баҳсларда эса Гулбаҳор Хўжаназарова, Алина Уразбаева, Зарина Бийсенбаева, Закима Толибаева, Ойсулув Худайбергенова ва Нургул Ғанибаевалар ўзларининг чаққонлиги ва маҳоратини намойиш этиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Спортчиларимизни мусобақага тажрибали мураббийлардан П.Арисланбаев ва Б.Қудайбергеновлар тайёрлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси