“Прокурор кубоги» ғолиблари аниқланди

Бўзатов туманида мини футбол бўйича 2009-2011 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида «Прокурор кубоги» бўлиб ўтди.
Мусобақанинг очилиш маросимида туман прокурори Нурали Сапаров ва тегишли соҳа вакиллари иштирок этиб, туманда сўнгги йилларда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди ва ёшларни шундай мусобақаларда фаол иштирок этишга чақирди.
Шундан сўнг туман ҳудудидаги маҳаллалардан келган жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Мусобақа якунида, биринчи ўринни Эркиндарё қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси қўлга киритиб, кубок соҳибига айланди.
Финалга муваффақиятли етиб келган қўшхоналик ёшлар иккинчи, Бўзатов шаҳарча фуқаролар йиғини жамоаси учинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.



Мусобақа якунида, ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Б.Тохпанов,
Бердақ номидаги ҚҚДУ журналистика таълим йўналиши талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги