“Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш методикасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига “маҳалла еттилиги” имкониятларидан фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни жадаллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-421-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг:
“маҳалла еттилиги” имкониятларидан фойдаланган ҳолда аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)га эришиш бўйича иш режаларини ишлаб чиқишда аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш мезонларига алоҳида эътибор қаратиш;
аҳолига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган шахсларни ҳар томонлама рағбатлантиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритилади.
Икки ой муддатда “маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш методикасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида:
а) 1-илованинг 6-банди қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилади:
“ҳудудда аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш, ушбу соҳада фаоллик кўрсатган шахсларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оиширишни ташкил этиш”;
б) 2-илованинг 6-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилади:
“ҳудудда аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш, ушбу соҳада фаоллик кўрсатган шахсларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий-чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амлга оширишни ташкил этиш”;
в) 3-илованинг 6-банди “ҳудудда аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш, ушбу соҳада фаоллик кўрсатган шахсларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий-чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш”.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилади:
“Бунда ҳудуднинг жамоавий спорт турлдари бўйича спорт мусобақаларидаги натижалари ва аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш мезонларига алоҳида эътибор қаратилади”.
ЎзА