Тадбиркорлар билан учрашув

64

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарҳод Эрманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрь кунги ПП-181-сонли фармони асосида ташкил этилган, Президент Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланган 47-сонли топшириқ баённомасининг ижросини таъминлаш мақсадида, иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Унда соҳа вакиллари, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан Президент фармонининг аҳамияти, унда берилаётган имкониятлар, иссиқхона хўжаликлари учун яратилаётган қулай шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб, тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди.

Ўтказилган учрашувда тадбиркорлар томонидан бугунги кунда учраётган муаммолар ва таклифлар билдирилиб, уларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Тадбир якунида иссиқхона фаолиятини янада ривожлантириш, янги инвестицияларни жалб қилиш ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича келишувларга эришилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги