Санъат оламига қадам қўйган жажжи юлдузлар

61

Тошкент шаҳрида Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «Жажжи нурли юлдузлар» фестивалининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Фестивалда мамлакатимизнинг барча жойларидан танловнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 5-7 ёш оралиғидаги санъатга қизиқувчи боғча тарбияланувчилари иштирок этиб, бир неча номинациялар бўйича ўзаро беллашди.

Қизиқарли ўтган фестиваль якунида, «Кичик ижрочи» номинациясида Нукус шаҳридаги 55-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Қоблан Буркитов, «Ажойиб куйлар» номинациясида Қўнғирот туманидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Жасмина Ўроқбоева иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

«Аждодлар мероси» номинациясида эса Қўнғирот туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг ҳаваскорлар гуруҳига тенг келадиган рақиб топилмади ва улар бош мукофот соҳибига айланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси