Хўжайли туманида сайёр қабул ўтказилди

Амалдаги конституциямизга мувофиқ ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги, аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Қорқалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишгашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, мурожаатлар қонунда белгиланган муддатларда ҳал қилинмоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларнинг ҳар бирида жисмоний ва юридик шахсларни ва уларнинг вакилларини қабул қилиш хоналари ташкил этилган бўлиб, ушбу хоналар замонавий техникалар билан жиҳозланган.
Шунингдек, фуқароларимизга қўлайлик яратиш мақсадида туманларнинг олис ҳудудларида жойлашган, шунингдек Бюро органларига келишга қийналадиган шахсларнинг мурожаатларини масофадан туриб, онлайн-тарзда қабул қилиш ва кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, тузилган режа-график асосида ҳудудларда бевосита бошқарма бошлиғининг иштирокида сайёр қабуллар ҳам ташкиллаштирилмоқда.
Хўжайли туманидаги Мажбурий ижро бюроси биносида ўтказилган сайёр қабулда 7 та фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 5 таси жойида ҳал қилинган бўлса, қолган 2 таси алоҳида назоратга олиниб, қонуний ҳал қилиш бўйича мутасаддидаларга тегишли топшириқлар берилди.

Ҳозирда кунда Мажбурий ижро бюроси шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан бу борадига ишлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги