«Сарабий» ОФЙда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
72

Элликқалъа туманидаги «Сарабий» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Элликқалъа олтин толаси кластери» масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.
Умумий қиймати 17 млрд. сўмдан зиёд бўлган ушбу лойиҳа доирасида хорижий давлатлар – Германия, Туркия ва Хитой давлатларидан ускуналар олиб келиниб, ўрнатилган. Бугунги кунда бу ерда 450 та янги иш ўрни яратилган.
Бу ерда ишлайдиган хотин-қизлар туманнинг чекка ҳудудларига ҳам саноат кириб келаётганидан, уйларига яқин жойда шундай замонавий корхонада ишлаётганидан мамнунлигини билдирди.
Албатта, янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган бундай лойиҳалар иқтисодиётимиз ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги