Қидирувдаги алимент тўловчи ота ўзини ўзи тутиб берди

68

Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро суднинг 2023-йил 18-декабрьдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Е.А фойдасига тарбиясидаги уч нафар фарзанди таъминоти учун қарздор Н.Ндан алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига борилганида, қарздор ушбу манзилда йўқлиги, яқин қариндошининг кўрсатмасига кўра у Тошкент шаҳрига кетганлиги аниқланган.

Шу сабабли, унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Бугунги кунга келиб қарздор И.Книнг алимент тўловларидан қарздорлиги 19 миллион сўмдан ошиб кетган.

Қарздор жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳридан келган ва ундирувчи Е.Ага телефон орқали алоқага чиқиб, алимент тўлашни тугатиб бирга яшаш истагини айтган. Бу ҳақида ундирувчи Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ходимларига хабар бериб, қарздорга нисбатан қонуний чора кўриб беришини сўраган.

Шунда Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари ва бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорни ушлаш режаси тузилиб, ундирувчига қарздорга қўнғироқ қилиб, гуёки ярашиш нияти борлигини, бу учун у яшаётган манзилига келиши кераклигини айтиш тайинланган.

Режага кўра ундирувчи қарздорга қўнғироқ қилиб, уни Хўжайли туманидаги яшаётган манзилига жорий йилнинг 6-ноябрь куни чақириб олган.

Карздор Н.Н. ундирувчининг ёнига келган захоти Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан иркувга олинган ва алимент тўловларини тўлашдан буйн товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий жазо чорасини ҳал қилиш мақсадида Бюронинг Қўнғирот туман бўлимига етказилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги