Тадбирлар ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

Касаба уюшмалари куни муносабати билан жойларда турли маданий, кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари давом этмоқда.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ҳам 11 ноябрь – «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади – жамоада соғлом рақобат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбирда спортнинг жамоа ҳаётидаги ўрни, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳамжиҳатлик ва масъулиятни оширишдаги аҳамияти таъкидланди.
Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар бир нечта спорт йўналишлари бўйича ўзаро беллашди. Мусобақа жараёни нафақат жисмоний фаоллик, балки ҳамжиҳатлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва жамоа ичидаги ижобий муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги