Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари танқидий муҳокама этилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов раҳбарлигида бўлиб ўтган навбатдаги кенгайтирилган йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ёқилғи-энергетика ва ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қурилиш соҳасида давлат дастурларини амалга ошириш масалалари танқидий муҳокама қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7-майдаги қарорига асосан ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик тизимини янгилаш, иситиш қозонлари ва газ ёндиргичларини янгисига алмаштириш, боғчаларга гелиоколлектор ўрнатиш бўйича ишларни тўлиқ якунлаш, аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулотларини тўлиқ ва ўз вақтида етказиб бериш, қурилиш соҳасида муаммоларни бартараф этиш, маблағларни ўзлаштириш, фойдаланишга топширилган объектларни қисқа муддатларда муқобил иссиқлик тизимлари билан таъминлаш борасидаги фаолият юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.


Йиғилиш якунида, мавсумга тайёр бўлмаган ижтимоий соҳа объектлари муаммоларини бартараф қилиш, ёқилғи-энергетика ресурларидан ноқонуний фойдаланишлар бўйича рейд тадбирларини кучайтириш, ичимлик суви ресурсларидан мавжуд дебитор қарздорликларни сўндириш, ҳамда қурилиш соҳасида давлат дастурлари ижроси, объектларни ўз муддатида ва сифатли топшириш, ишларни жамоатчилик назорати асосида ташкил этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги