Келгуси йилдан олий маълумотли ҳамшираларнинг маошига 100 фоиз устама берилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашуви давом этмоқда.
Келгуси йилдан барча тиббиёт олийгоҳларида олий ҳамширалик иши йўналиши очилади ва квота икки карра, 2027 йилдан эса камида йигирма фоиздан ошириб борилади.
Бундан мақсад – яқин йилларда олий маълумотли ҳамшираларнинг улушини 10 фоизга етказиш.
Олий маълумотга эга, шифокор билан ёнма-ён турадиган бундай ҳамшираларнинг меҳнати муносиб рағбатлантирилади. Келгуси йилдан олий маълумотли ҳамшираларнинг маошига 100 фоиз устама берилади.
Айни пайтда ўрта маълумотли ҳамшираларни тайёрлаш тизими ҳам ўзгартирилади.
Бу борада Англиянинг “Пирсон” компанияси билан ҳар бир ҳудуддаги биттадан техникумда халқаро стандарт асосида ҳамшираларни тайёрлаш бошланди. Бунинг давоми сифатида Германия, Швейцария, АҚШ каби давлатларнинг таълим дастурлари олиб кирилади.
ЎзА