Ердан самарали фойдаланиш вазифалари белгиланди

85

Қўнғирот туманида қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан самарали фойдаланиш, кузги шудгор ва лазерли текислаш жараёнларини амалий ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Б.Мадаминов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги вазири Ш.Тешаев, тегишли соҳа раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари, агрономлар ва фермерлар иштирок этди.

Семинар давомида ерларнинг структурасини яхшилаш, кузги шудгорнинг афзалликлари, келгуси экиш мавсумида юқори ҳосил олиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳудудда тупроқ унумдорлигини ошириш, шўрланиш жараёнини камайтириш ва лазерли текислаш орқали ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги