Тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда

91

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тадбиркорлар учун ташкил этилган мурожаат ботига келиб тушган муаммоларга ижобий ечим топиш мақсадида Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевнинг қабули ўтказилди.

Унда аввало республикамиз раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича қабул қилинган махсус фармон ва қарорлари асосида яратилган имкониятларни кенг тарзда таъкидлаб, бундай қулайликлардан самарали фойдаланиш зарурлигига тўхталди.

Шундан сўнг тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, улар билдирган масалаларга жойида ечим топиш чоралари кўрилди.

Хусусан, қабул давомида тадбиркорликни ривожлантириш борасида учраётган муаммолар, уларни молиялаштириш ва кредит ажратиш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонларини ажратиш, бюрократик тўсиқлар, ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги мурожаатлар билдирилди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан билдирилган масалаларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилиб, маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг шахсий назоратига олинди ва уларни тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги