Тиббиёт ходимлари меҳнати  — соғлом жамият пойдевори

34

Мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт посбонлари бўлган Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб, соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказида ушбу сана муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда марказ бош шифокори Джамила Мадреймова, касаба уюшма ташкилоти раиси Гулойим Хабиповалар тадбир иштирокчиларини касб байрами билан табриклаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимизнинг махсус фармон ва қарорлари асосида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни фахр билан эътироф этди ва бу қулайликлардан самарали фойдаланиш зарурлигига тўхталди.

Байрам тадбирида марказда кўп йиллардан буён ишлаб келаётган соҳа илғорларига марказнинг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Ўз навбатида, тақдирланганлар ҳам ўзларига кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдириб, соҳа ривожи йўлида янада фидокорона хизмат қилишини айтиб ўтди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги