Қўнғирот туманида замонавий IТ-маркази қурилмоқда

34

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132 сонли қарори билан тасдиқланган Қўнғирот туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастури асосида туманда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу дастур доирасида туманда фойдаланишдан чиққан эски ФҲДЁ биноси реконструкция қилиниб, унинг ўрнида замонавий «IТ-маркази» ва «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси учун инновацион таълим майдони ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳа «KONA QAL’A MANGIT» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 1 миллиард 856 миллион сўмни ташкил этади.

Бу марказ ёшлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – замонавий ахборот технологияларини чуқур ўргатиш, ёшларни IT соҳасига кенг жалб этиш, уларнинг рақобатбардош касб ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашишдан иборат.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги