Мамлакатимизда Беларусь маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда

79

Бир неча йиллардирки, юртимизда Беларусь Республикаси маданияти кунларини ўтказиш яхши анъанага айланган.

Беларусь халқи маданиятида тарихий анъаналарга содиқлик, табиатга, Ерга меҳр, ўзига хос бетакрор колорит устуворлик касб этади.

Ушбу мамлакат ижодкорлари юртимизда доимий ўтказилувчи халқаро кўргазмалар, ижодий фестивалларда мунтазам қатнашиб келади. Айни пайтда ўзбекистонлик ёзувчи ва шоирларнинг  асарлари мунтазам тарзда Беларусда нашр этилмоқда. Ижодкорларимиз ушбу мамлакатда ўз санъатини турли кўргазма ва концертларда намойиш этиши ҳам яхши анъанага айланган.

Ўзбекистонда Беларусь маданияти кунлари доирасида ушбу мамлакат кинофильмлари намойишини ўзига қамраб олган тадбирлар, концертлар, икки мамлакат ижодкор зиёлиларининг учрашувлари ва мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Ўзбекистонда Беларусь маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда санъат миллат ва чегара билмас қудратга эга маънавий восита экани алоҳида эътироф этилди. Дарҳақиқат, бағрикенглик, меҳр-мурувват, яхшиликка хайрихоҳлик халқларимиз ўртасидаги муштаракликни ташкил этади. Тантанали тадбирда дўстлик, аҳиллик, биродарлик, тинчлик ва тараққиёт, меҳр-муҳаббат улуғланган куй-қўшиқлар ижро этилди.

***

Ўзбекистoн Республикасида ўтказилаётган Беларусь Республикаси маданияти кунлари дoирасида ушбу мамлакатнинг маданият вазири Руслан Чернеский Ўзбекистoн Республикаси Миллатларарo мунoсабатлар ва xoриждаги ватандoшлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариев ҳамрoҳлигида Қўмита қoшидаги миллий маданий марказлар павильони фаoлияти билан яқиндан танишди.

Беларусь Республикаси Маданият вазири Р.Чернеский Ўзбекистoнда турли миллат ва элат вакилларига бўлган ҳурмат ва эътибoрни юксак баҳолади.

Танишув дoирасида миллий маданий марказлар вакиллари ва ҳаваскoр ёшлар ва уларнинг ижoдий жамoалари турли миллий куй-қўшиқлар, анъанавий ва замoнавий рақслар ҳамда турли миллатлар мусиқий мерoсидан намуналарни тақдим этди.

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири