Учрашувда долзарб масалалар муҳокама қилинди

49

Чимбой туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаевнинг туман раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда сенатор А.Агзамходжаев Президентимизнинг махсус фармон ва қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек, учрашувда туманда таълим соҳаси ва соғлиқни сақлаш тизимини энг илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш ва соҳага янги бошқарув тамойилларини жорий этиш масалалари кенг муҳокама қилинди.



Ўтказилган тадбир давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам ўзларининг таклифларини билдириб, бу бўйича сенаторнинг фикрини тинглади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги