Кредит қарздорлиги сабабли қарздорнинг «JETOUR DASHING» автотранспорт воситаси хатланди

48

Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2025 йил 28 февралдаги ижро ҳужжатига кўра, қарздор К.Ш. ҳисобидан ундирувчи «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 282 миллион 500 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижрога киришилган.

Ушбу қарздорлик бўйича қарздорга бир неча марта огоҳлантириш берилганига қарамай, қарздорлик тўланмагани сабабли қарздорга тегишли «JETOUR DASHING» русумли автотранспорт воситаси хатловга олинди ва электрон онлайн-аукцион савдо майдони орқали сотувга чиқарилди.

Аукцион савдосида автомашина бор-йўғи 222 миллион 138 минг сўмга сотилиб, тушган пуллар банкка ўтказилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги