Сув ўлчаш воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 октябрдаги «Сув соҳасини рақамлаштириш жараёнини янада жадаллаштириш ва барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилиниб, ушбу фармонда белгиланган вазифаларни тизимли ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йилнинг 30 октябридан «Долзарб бир ойлик» эълон қилинди.
Айни пайтда сув хўжалиги объектларига ўрнатилган рақамли қурилмалар ва сув ўлчаш воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳозирги вақтда туманлардаги сув хўжалиги объектларига ўрнатилган рақамли қурилмалар ва сув ўлчаш воситалари, мелиоратив қудуқлардаги «Diver» насос агрегатларидаги электр ва сув сарфи бўйича маълумот узатувчи «Онлайн қурилмалар»нинг барчасининг ҳолати ўрганилиб, атрофи ободонлаштирилмоқда.

Шунингдек, қурилмалар устунлари бўялиб, рақамли қурилмалардан вазирлик серверига маълумотлар узатилиши текширилмоқда.
Бу борадаги чора-тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги