Шудгорлаш ишлари олдидан вазифалар белгиланди

Хўжайли туманидаги «Қумжиқин Хўжайли Агро» фермер хўжалигида Хўжайли, Тахиатош, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари фаоллари иштирокида ер майдонларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, кузги шудгор ишларига бағишланган кенгайтирилган кўргазмали семинар ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Жўқорғи Кенгес қўмита раиси А.Жуманазаров, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ш.Тешаев, туман ҳокимлари, тегишли соҳа раҳбарлари ва фермерлар иштирок этди.
Семинар давомида, кластерлар ва фермер хўжаликларига тегишли экин ер майдонларининг контурларини кенгайтириш, шелларни олиб ташлаш, лазерли ускуналар ёрдамида текислаш, дала четларига экиш, кузги шудгорлаш ишларини сифатли олиб бориш бўйича қатор кўрсатмалар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, кузги шудгорлаш мавсумини юқори даражада ташкил этиш учун техника ва агрегатларнинг тайёрлиги бўйича масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Тадбирда механизаторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўларга озиқ-овқатлик махсулотлар тарқатылди.
Шундан сўнг, иштирокчилар томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига мевали кўчатлар экилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги