Байроғимизни баланд кўтарган қаҳрамонлар

109

Айни кунларда Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасида III Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатимиз спорт делегацияси ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 19 та олтин, 5 та кумуш ва 17 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида хитойлик ёшлардан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Айниқса, 28 октябрь куни ўтказилган беллашувлар спортчиларимиз учун жуда омадли келиб, шу куни спортчиларимиз 5 олтин ва 8 бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.


Қувончли томони шундаки, улар орасида қорақалпоғистонлик спортчилардан Улбосин Жалғасбаева 66 кг вазнда бокс, Меҳрибону Қудайназарова 46 кг вазнда аёллар кураши бўйича бронза медалларини қўлга киритишга эришди.

Ҳозирги вақтда мусобақалар давом этмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси