Ўзбекистонда ижара бозори фаоллашди: 584 минг шартнома расмийлаштирилди
Солиқ органлари маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 584 мингдан ортиқ ижара шартномалари расмий тарзда ҳисобга қўйилган. Ушбу шартномалар асосида 828,7 млрд. сўм солиқлар ҳисобланган.
Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 412 мингта ижара шартномаси бўйича 625 млрд. сўм даромад солиғи ҳисобланган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан шартномалар сони бўйича 9 фоиз, ҳисобланган солиқ миқдори бўйича эса 44 фоизга ўсган.
Юридик шахслар ўртасида тузилган 172,6 мингта ижара шартномаси бўйича эса 203,7 млрд. сўм солиқ ҳисобланган. Бу ҳам 2024 йилнинг шу даврига нисбатан шартномалар сони бўйича 13,8 фоиз, ҳисобланган солиқ миқдори бўйича эса 21,9 фоизга кўпдир.
Талабаларга уй-жой ижарага берган солиқ тўловчилар даромад солиғидан озод этилган. Январь-сентябрь ойларида ушбу йўналишда 44 млрд. сўмлик имтиёз қўлланилган.
Шу даврда талабалар билан 96,3 мингта ижара шартномаси тузилган бўлиб, ижарада турувчи талабалар сони 118 минг 998 нафарни ташкил этган.
Ш.Маматуропова,
ЎзА