Шанаш – терини бадиий қайта ишлашнинг ажойиб намунаси

104

Шанаш – узун трапеция шаклидаги теридан ишланган нақшли халтачалар. Улар бузоқнинг терисига бадиий ишлов бериш орқали тикилади. Узунлиги 90-92 сантиметр, эни 26 сантиметр бўлиб, оғиз томони ҳар хил рангдаги ипак иплар билан тикилади. Учлари попуклар билан безатилган. Оғиз тарафидаги боғичлари ёрдамида қора уйнинг керегесига қистириб қўйилган.

Шанашга ун, ёрма, қовурилган тариқ каби озиқ-овқат маҳсулотлари солиб қўйилган. Шанашнинг олдинги томонига юпқа тери ёки учиғадан геометрик ва шохсимон нақшлар тикилган.

Шанашнинг бир намунаси Россия Этнографик музейида сақланиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги