Путин ядровий ракетани синовдан ўтказди (+видео)

112

Россия Қуролли кучлари “Буревестник” ядровий ракетаси синовдан ўтказилганини маълум қилди. Президент Владимир Путин таъкидлашича, бу катта ютуқ, бундай “ўзига хос қурол дунёда бошқа йўқ”. Бу ҳақда Evronews хабар берди.

Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов айтишича, 22 октябрь куни “Буревестник” ядровий ракета синови амалга оширилган. Хабарларга кўра, ракета 15 соат давомида ҳавода бўлиб, 14 000 километр масофани босиб ўтган.

ТАСС ахборот агентлиги ракета 2001 йил декабрда яратила бошланган. Бу борада мамлакат Мудофаа вазирлиги шундай дейди:
– Янги стратегик қурол тизимини яратиш мудофаа қобилиятини ошириш, Россия ва иттифоқчиларга қарши тажовузнинг олдини олишга қаратилган.

Путин ер юзида ядровий двигатель билан жиҳозланган “Буревестник” қанотли ракетасининг ўхшаши йўқлигига урғу берди. Мазкур баёнотни у Бирлашган қўшинлар гуруҳи бошқарув марказига ташрифи чоғида берди.
– Менда соҳага оид ҳисобот бор ва бу ракета ҳақиқатан ҳам дунёда тенгсиз, ўзига хос ишланма, – деди РФ етакчиси. – Эсимда, биз бу қурол устида иш олиб бораётганимизни айтганимизда, ҳатто, юқори малакали мутахассислар “Ғоя яхши, лекин яқин тарихий истиқболда буни амалга ошириб бўлмайди”, деганди.

ТАСС маълумотига кўра, Пентагон “Буревестник” ракетаcи узоқ масофага уча олиши ва мустақил ҳаракатланиш қобилияти туфайли, деярли, ҳар қандай платформа орқали зарба бериш имконига эгалигини тан олган.

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА