Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилнинг тўққиз ойида 7,6 фоизга ўсди
Сунгги йилларда иқтисодиётнинг барча йирик тармоқларида ижобий натижалар қайд этилди. Хизматлар соҳаси ва қурилишдаги юқори суръатлар ЯИМ ўсишига асосий ҳисса қўшган бўлса, саноат ва қишлоқ хўжалигида ҳам барқарор ўсиш кузатилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 303 702,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 фоизга ўсишни англатади.
Тармоқлар бўйича ўсиш динамикаси:
Саноат соҳасида ўсиш суръати 6,8 фоиз бўлиб, ЯИМ ўсишига 1,7 фоиз ҳисса қўшди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида ўсиш 3,6 фоизни ташкил этди ва умумий ўсишга 0,6 фоиз пункт ҳисса қўшди.
Қурилиш соҳасида фаоллик юқори даражада сақланиб, ҳажм 14,2 фоизга ошди. Бу ЯИМ ўсишига 1,0 фоиз пункт ҳисса қўшди.
Хизматлар соҳасидаги ўсиш 8,7 фоизни ташкил этди.
Шу жумладан:
савдо, яшаш ва овқатланиш хизматлари — 10,6%,
транспорт, сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари — 14,6%,
бошқа хизматлар — 6,4%.
Ушбу соҳанинг ЯИМ ўсишига умумий ҳиссаси 4 фоиз пунктни ташкил этди.
Солиқлар ҳиссаси
Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 6,9 фоизга ўсди ва ЯИМ ўсишига 0,3 фоиз пункт ижобий таъсир кўрсатди.
Ҳамроз Баянов, ЎзА