Мобил иловалар фуқароларга хизмат кўрсатишни осонлаштирмоқда

«Нукус халқаро аэропорти»да «ID» мобил иловаси имкониятлари тарғиб қилинмоқда.
Божхона ходимлари томонидан хориждан учиб келаётган ва учиб кетаётган йўловчи фуқароларга Йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали тўлдириш имконияти яратилганлиги ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақида тушунтиришлар берилди.
«Йўловчи-декларацияси» номли мобил иловани пост ҳудудидаги ҚР-код орқали ёки Google Play App Store’дан юклаб олиш мумкинлиги айтилди.



Шунингдек, божхона соҳасида қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг тартиби ва ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш йўналишида профилактик ишлар олиб борилиб, фуқароларга коррупция ҳолатларига гувоҳ бўлиш ҳолатларида ёки божхона ходимининг тамагирлик, ўз мансаб ваколатидан моддий манфаатдор бўлиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларига дуч келса, Божхона қўмитасининг 1108 қисқа ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг (61) 224-90-86 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралди.
Йўловчилар ҳам ўз навбатида мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги