Лувр музейидаги шов-шувли ўғирликда икки гумондор ҳибсга олинди

102

Франция оммавий ахборот воситалари яқинда Лувр музейида содир этилган ўғирликда икки гумондор ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Улардан бири 25 октябрь куни кечқурун Париждаги Шарль де Голль аэропортида ҳибсга олинган. У Жазоирга учишга тайёргарлик кўраётган бўлган. Иккинчиси эса, ўлка пойтахти чеккасидаги Сена-Сен-Дени ҳудудида полиция томонидан ҳибсга олинган.

Ушбу ўғирлик билан боғлиқ тўртта гумондор қидирилмоқда. Улардан иккитаси музейга юк кўтариш машинаси ёрдамида кирган, қолган иккитаси эса уларнинг қочишига ёрдам берган.

“The Telegraph” газетаси аввалроқ, музей хавфсизлик ходими ўғрилар билан боғланиб, уларга хавфсизлик тизимидаги маълумотларни узатганини хабар қилган эди.

Музейдаги ўғирликда икки гумондор ҳибсга олингандан сўнг, Франция прокурори Бекко тергов ҳақидаги маълумотлар тарқалишидан ғазабланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳибсга олишларни муддатидан олдин эълон қилиш “ўғирланган заргарлик буюмлари ва қолган тўда аъзоларини қидиришдаги саъй-ҳаракатларга халақит қилиши мумкин”.

С.Раҳимов, ЎзА